Навоий вилоятида содир бўлган жиноий ҳаракат унча-мунча одамнинг ҳаёлига келмас. Борингки, келганда ҳам унга қўл уришга виждон тўсқинлик қилар. Аммо ҳар жойда бўлгани каби Навоийда ҳам гурунч ичидан курмаклар чиқиб туради.
Жиянининг куёв уйида атиги тўрт ой яшаб уйига қайтиб келиши Бахри Тўхтаевга алам қилди. Боз устига бир касалликни орттириб келиб, даволаниш учун ундан 3 млн. сўм олиб чиқиб кетгани ва буни қайтаришга имкон қилолмаётганидан жиғибийрон бўлаверарди. Бу ўйлар, аламзадалик уни тинч қўймасди. У шайтон ҳамроҳлигида бир ишга қўл уришни режа қилди. “Мен пулларимни ўша валломатлардан ундириб оламан!”
Режасини яқин бир ўртоғи билан фикрлашиб ишга уни ҳам шерик қилди.
— Мен туман прокуратураси ходимиман, сиз фалончиевмисиз?
Куёв томонга келган бу кутилмаган қўнғироқдан хўжалик бошлиғи Рахим Курбоновнинг ранги ўчди.
— Ҳа, мен...
— Сизни келинингиз бизга ариза шикоят билан мурожаат қилган, хозирда ариза юзасидан иш боряпти. Бу жиноий иш бўйича сизни қамоққа олишимиз ва оилангизни оммавий ахборот воситалари орқали шарманда қилишимиз мумкин. Дело мени қўлимда, зудлик билан тўловини қилмасангиз бўлмайди.
Бундан кўра ўлганим яхши дея шошиб қолган Р. Қурбонов “делонинг тўлови” қанча эканлигини сўради.
— Икки миллион олтиюз минг сўм! Мен сизни Кармана тумани автошоҳбекатида кутаман.
Кимдадир шунча пул бўлади, кимдадир бирдан топиш мушкул. Шу маънода боши қотиб, “энди шу савдо хам бормиди”, дея сиқилган Р. Қурбоновнинг эса пулни топиб боришдан ўзга чораси йўқ эди.
Айтилган вақт, айтилган жойда талаб қилинган пулни берилди. Аммо қарангки, бу биринчисию сўнггиси эмас, атиги бошланиши экан. Шундан сўнг таниш рақам орқали келаётган қўнғироқлардан Қурбоновлар оиласининг юраги ортига тортадиган бўлиб қолди.Бир гал 980.000 сўм, кейин 846.000 сўм, яна 1.200.000 сўм пулларни “делони ёпиш” учун турли важлар билан қўлга киритган товламачиларнинг қилмишидан охир оқибат зада бўлган оила аъзолари бу хусусда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига мурожаат қилишга қарор қилишди.
Дастлабки тергов жараёнида Б. Тўхтаевнинг атиги бир маротаба 2.600.000 сўм пулни олганлиги, қолганларини эса унинг жиноий шериги ўзи учун ишлатганлиги маълум бўлди.
Ҳақиқат қарор топиб, товламачилар томонидан ўзлаштирилган пуллар эгаларига қайтарилди.
Қарангки, эллик ёшида аламзадалик билан ўйламай қўйган қадами учун жиноятчига айланган Б. Тўхтаев ҳамда жиноий шеригининг шарманда бўлганию жиноятчи деган номни олгани қолди.
Суд Б. Тўхтаевнинг қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги, қарамоғида тўрт нафар фарзандлари ҳамда кекса онаси борлиги, ўзи ягона боқувчи эканлиги ва шунингдек келтирилган зарар тўла қопланганлиги, Р. Қурбоновнинг унга нисбатан даъвоси йўқлиги ва бошқа жиҳатларни инобатга олиб, қонун санкцияси доирасида тегишли жазо тайинлади.
Алишер САЙДУЛЛАЕВ,
Жиноят ишлари бўйича
Кармана туман суди судьяси
Тасодифий хабарлар
Нетаняҳу ўзини ҳибсга олиш ҳақидаги қарорга муносабат билдирди
Ана холос! Ҳукумат коронавирусдан вафот этганларни дафн этишни тақиқлади
Наманганда Malibu билан тўқнашган ВАЗ 2101 ҳайдовчиси вафот этди
«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?
ИШИД террорчиси Ўзбекистонга олиб келинди