Жангариларнинг Яқин Шарқдан бошқа минтақаларга кўчирилиши Афғонистондаги террорчилик ташкилотларининг мавқеини мустаҳкамлайди ва Марказий Осиё минтақаси учун жиддий хавф ҳисобланади. Буни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бугун, 18 октябрь куни Душанбеда ўз ишини бошлаган Терроризмга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги конференцияда сўзлаган нутқида таъкидлади.
“Ҳозирги шароитда Яқин Шарқдан террорчи жангчиларнинг бошқа минтақаларга кўчирилиши ва шу муносабат билан Афғонистонда халқаро террорчилик ташкилотлари позицияларининг мустаҳкамланиши Марказий Осиё мамлакатлари учун жиддий хавф туғдирмоқда”, дейди Раҳмон.
Унга кўра, террорчи гуруҳлар ўзларининг оғир географик ва иқлим шароитларидан фойдаланиб, чекка ҳудудларда чегарани кесиб ўтишга уринишларини тўхтатмаяпти. Минтақа хавфсизлигига жиддий таҳдидлар қаторида Раҳмон экстремистик ғояларни ёшларга сингдириш ва экстремистларнинг ухлаб ётган ячейкалари мавжудлигини кўрсатди.
“Афсуски, дунёнинг айрим минтақаларида терроризмнинг турли кўринишлари оқланиб, экстремистик мафкура шиорлари остида айрим гуруҳлар онгига сингдирилмоқда”, дейди Президент.
Раҳмон халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг салмоқли ишларига қарамай, мамлакатларда ушбу хавфли ҳодисани аниқлашда ягона терминологик ва ҳуқуқий ёндашув мавжуд эмаслигини урғулади.
“Барча манфаатдор томонлар терроризм ва экстремизмнинг батафсил талқинини, шунингдек, уларга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувларни қабул қилмагунча, ушбу аксилинсоний ҳодисаларга қарши курашда мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш амалда имконсиз бўлиб қолади”, дея хулоса қилди Президент.
Тасодифий хабарлар
Айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилади
Путин ишлаш рухсатномаси бўлмаган мигрантларга тирикчилик қилиш ҳуқуқини берди
“Узр, ўғлингизни кислотада эритиб юбордик”. Мафия адашиб ўлдирган қурбонининг ота-онасига товон пули таклиф қилди
Мирзиёев коронавирус юқтирган Трампга мактуб йўллади: «Хавотирландим, қайғудаман»
Доллар курси ошишдан тўхтамаяпти