АҚШ ҳарбийлари Эквадорда террористик ташкилотларга қарши қўшма операцияни бошлади. Бу ҳақда бугун, 4 март куни Пентагоннинг Жанубий қўмондонлиги (U.S. Southern Command) ўзининг Х саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, операция АҚШ ва Эквадор қуролли кучлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда. Пентагоннинг Жанубий қўмондонлиги раҳбари, генерал Френсис Л. Донован ушбу ҳарбий ҳаракатлар тафсилотларини очиқлаб, операция Эквадор ҳудудида террорчи деб топилган ва нарко-жиноий фаолият билан шуғулланаётган гуруҳларга қарши қаратилганини билдирди.
“Биргаликда биз узоқ йиллар давомида бутун мамлакат бўйлаб фуқаролар орасида террор, зўравонлик ва коррупцияни келтириб чиқарган нарко-террорчиларга қарши қатъий чоралар кўрмоқдамиз”, дейилади расмий баёнотда.
Генерал Донован ўз мурожаатида Эквадор ҳарбийларига ҳамкорлик ва саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган. Унинг таъкидлашича, қўшма операция минтақада хавфсизликни мустаҳкамлаш, трансмиллий жиноятчилик тармоқларига зарба бериш ҳамда наркотик моддалар савдосига қарши курашишга қаратилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди
«Жомадонга жойланган мурда»нинг қотилига суд ҳукми ўқилди
14-ўлим! Коронавирусга чалинган самарқандлик эркак вафот этди
«Ўзгидромет» эртанги об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Туркияда барча олий ўқув юртлари ёзгача онлайн форматга ўтказилди