Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган. Бу ҳақда ТАСС Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Август ойида Ўзбекистондан Хитойга ойлик газ етказиб бериш июль ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга пасайиб, 75,27 миллион долларни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган.
Январь-август ойларида Ўзбекистон Хитойга 370,57 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган.
Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолишда давом этиб, саккиз ой ичида 6,63 миллиард долларлик газ етказиб берди. Иккинчи ўринда Россия, у экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, 4,46 миллиард долларга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мьянма (993 миллион доллар) ва Қозоғистон (782 миллион доллар) бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг UzGasTrade АЖ ва Туркманистоннинг “Туркменгаз” давлат концерни ўртасида йилига 2 миллиард куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланганди.
Акобир Сайидов
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўғли билан боғлиқ яна бир можароли видео тарқалди
Судлар ва солиқ идоралари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди
Nexia ҳайдовчиси ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборди
Рубль тарихдаги энг минимал даражага тушиб кетди