Ўзбекистонда жорий йилнинг 30-31 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Ўзгиромет мутахассиси мамлакатда қиш фаслида нега қор ёғиши камайиб кетаётганига ҳам тўхталиб, глобал иқлим ўзгариши Ўзбекистонда ва минтақада илиқ қиш кунлари сонининг ортиб кетиши билан намоён бўлаётганини таъкидлаган.
“Ўзбекистонда қиш мавсумида қор ёғиши учун шимол ва шимоли ғарбдан совуқ ҳаво оқимлари тез-тез республика ҳудудларига кириб келиши керак бўлади. Бошқача айтганда, бизнинг минтақада айни шу ҳаво оқимларидан қор ёғади.
Таҳлилларга кўра, ҳозирда йил давомида совуқ ҳаво оқимларининг республика ҳудудларига кириб келиши ўтган аср охирларига нисбатан нақд икки баробарга камайган. Бунинг натижасида, 2016 йилдан бошлаб, қишда ёғиб ўтган қорлар давомийлиги ва ерда ҳосил бўлган қор қопламининг суткалаб эримасдан туриш ҳолатлари кескин камайиб кетди. Бир сўз билан айтганда, қиш мавсумида илиқ қиш кунлари сонининг ортиши кузатилмоқда”, деган Абдулаҳатов.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёевнинг куёви халқаро ташкилот раҳбарига айланди
Медведев Украина аҳолисини икки бараварга қисқартириб ташлади
Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик ёрдам юки жўнатди
“Тik Tok блокланган давлатда ўтказиладиган Тik Tok Fest” – Маданият вазирлиги изоҳ берди
Ҳабибнинг "UFC"га қайтаётгани ростми?