Ислом оламининг энг муқаддас қадамжоси Каъбада мусулмонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда намоз ўқишни бошлади. Масжидул-Ҳарамдан олинган видеолар интернетда тарқалди.
Ислом оламидаги энг йирик икки зиёратгоҳ Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳарам ва Масжидун-Набавия Саудия Арабистонида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида 20 мартдан ёпиб қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ эса ушбу икки йирик масжид Рамазон ойида ҳам мусулмонлар учун эшикларини очмаслиги маълум қилинди.
Аммо Масжидул-Ҳарамда ибодатлар буткул тўхтатиб қўйилмади. Хусусан, чегараланган миқдордаги одамга намоз ўқишга рухсат берилди. Мусулмонлар намозни бир-бирига зич туриб, қаторлар ҳосил қилган ҳолда ўқиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо коронавирус бу одатга ҳам таъсир қилди.
Айни вақтда Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун кўплаб чекловлар ўрнатилган. Булар қаторига ижтимоий масофани сақлаш, комендантлик соати, оммавий тадбирлар ўтказмасликни киритиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Умрага пандемиядан олдин тўлов қилганлар қўшимча пул тўлайди.
"Даҳшатли фалокат" видеолавҳасига изоҳ берилди (ВИДЕО)
«Чуқур таҳлил ўтказмоқда» — ССВ Самарқанддаги нохуш ҳодиса бўйича қўшимча ахборот берди
Аутизмнинг илк белгилари: ота-оналар нималарни билиши керак?
“Қовун туширган” Лукашенко ёхуд Зеленский қандай қилиб унинг “ўтакасини ёрди” (видео)