Қашқадарё вилоятида 43 бош Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарни ўлдириб, сотиш мақсадида терисини шилган браконьер ушланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жорий йилнинг 14 июнь куни вилоят Экология бошқармаси ҳамда Касби тумани ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида броконьерликка қарши курашиш мақсадида назорат тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида “Касби” МФЙнинг Обод маҳалла кўчасида яшовчи фуқаро М.И. хонадонида Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда CITES Конвенциясининг 1-иловасига киритилган бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаб келгани аниқланган.
Шунингдек, М.И. узоқ вақтдан буён бу турдаги жониворларни сўйиб, терисини сотиш мақсадида қуритиб келгани маълум бўлган.
Тезкор тадбир давомида фуқаронинг уйидан 20 бош тутқунликда сақланаётган эчкиэмар ва 43 та шилиб, қуритилган эчкиэмар териси топилган ва ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунининг 25-моддаси, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунининг 47, 49, 50-моддалари, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунининг 51, 53-моддалари ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларида кўрсатилган талабларига асосан ҳуқуқбузарга ҳайвонот дунёсига етказилган жами 311 миллион 850 минг сўм зарар ҳисобланиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Тирик жониворлар ўзининг яшаш муҳити ҳисобланган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилган.
Муҳсинжон Умурзоқов
Тасодифий хабарлар
96 ёшли нацист суд қилинди: у таксида қочишга уринган
Тошкентда «‘замминистр’нинг иккинчи хотини» жазога тортилди
«Репга тақиқ қўйганимиз сари бу йўналишга қизиқиш кучайиб кетмоқда» - «Ўзбекконцерт» директори
100 ёшли она ва 82 ёшли фарзанд 72 йиллик айрилиқдан кейин қайта топишди
Мансабдор катта пул билан ушланди