Аввалроқ АҚШнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир отиб ўлдирилганди. Унинг дафн маросимида шаҳар мэри Эрик Адамс қатнашди. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.
Маълум қилинишича, отиб ўлдирилган Фаридун Мавлоновнинг жанозаси Sunset боғида бўлиб ўтган.
“У Америка чемпиони бўлишни ва Америкада Ўзбекистон байроғини кўтаришни хоҳларди. Биз у билан доимо фахрланардик”, дейди боланинг бувиси Умаро Камолова
Шунингдек, унинг бувиси дафн маросимида иштирок этган шаҳар ҳокими ва полициядан бундай фожиаларнинг олдини олишни илтимос қилган.
Сўзга чиққан Бруклин шаҳри мэри Эрик Адамс қотилликларни тўхтатиш учун расмийлар кўчаларни ўқотар қуроллардан тозалаши кераклигини айтган.
“Кўчаларимизда қурол жуда кўп, ёшларимиз орасида зўравонлик урчимоқда. Ҳозир шаҳримиз соясида ғазаб ва зўравонликни яшираётган ёшлар бор. Ҳаётимизни шаҳримиз болаларини қутқаришга бағишлаш бизнинг мажбуриятимиздир", дейди Адамс.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни 15 ёшли Фаридун Мавлонов исмли бола уйидан бир мил узоқликда отиб қўйилган. Оқибатда у 18 июль куни вафот этган.
Маълумотларга кўра, Фирдавс Мавлонов бундан 12 йил аввал оиласи билан бирга АҚШга кўчиб борган. Фаридун эса унинг олти фарзандидан бири бўлган. Вафотига қадар бола шаҳардаги Янги Утрехт юқори мактабида таҳсил олган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда гилос нархининг арзонлашуви жадаллашмоқда. Бунга нима сабаб бўляпти?
Qo‘qon shahar hokimligi maktablarda ro‘mol o‘raydigan o‘quvchilar ro‘yxatlari tuzilayotganini tan oldi
Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
Cабзи нархи 4-5 баравар пасайди. У яна кимматлаши мумкинми?
Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?