Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
22 июндаги “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 401- сонли қарори билан тасдиқланган “Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 2-иловасига мувофиқ хабардор қилиш тартиби қуйидагича:
1-босқич. Хабардор қилувчи Ноширлик фаолиятини ташкил этиш ва ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
2-босқич. Давлат хизматлари маркази ходими ва хабардор қилувчи ваколатли давлат органига юбориш учун хабарномани тўлдиради ва хабардор қилувчи хабарномани 10 дақиқа мобайнида тасдиқлайди.
ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда, ваколатли давлат органини хабардор қилиш мақсадида автоматик тарзда хабардор қилувчи автоматик тарзда хабарномани тўлдиради ва тасдиқлайди.
3-босқич. Давлат хизматлари маркази ходими ваколатли давлат органига хабарномани 10 дақиқада юборади.
Хабарнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади
4-босқич. Ваколатли давлат органи ходими хабарномани олган куни хабарномада кўрсатилган маълумотларни давлат реестрига киритади.
5-босқич. Ваколатли давлат органи хабардор қилувчининг хабарномаси қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномани хабарномани олган куни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП марказига юборади.
6-босқич. Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа мобайнида тасдиқномани хабардор қилувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда хабардор қилувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Тасдиқномани автоматик тарзда ЯИДХП орқали электрон шаклда олади.
Мазкур Низомнинг 15-бандига кўра, Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органни хабардор қилиш учун йиғим ва давлат божи ундирилмайди.
Изоҳ:
ЯИДХП - Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
Хабардор қилувчи - Ноширлик фаолиятини бошлаган юридик шахс.
Ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.
Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда беш ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани очиқланди
2020 йилда аукцион орқали сотилган авторақамлар суммаси аниқ бўлди
Ўзбекистонда январь ойидан кейин февраль қандай кечади — об-ҳаво маълумоти
Истеъмолчилар федерацияси таҳлили: Автолизинг ташкилотлари одамларни чув туширмоқда...
Тошкентдаги майнавозчилик: куласизми, куясизми?