Ўзбекистон ўз зиммасига олган барча халқаро мажбуриятлар ва келишувларни тўлиқ бажариб келмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 31 август куни Кўксарой қароргоҳида ўтган маросимдаги нутқида маълум қилди.
«Тараққиёт кушандаси бўлмиш иллат – коррупцияга қарши мамлакатимизда кенг кўламда кураш олиб борилмоқда. Шу борада янги тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил этганимиз бу масаланинг долзарблиги ва доимий эътиборимизда бўлишидан далолат беради», дейди давлат раҳбари.
Президент жамият ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошланган ишлар ортга қайтмас тус олганини таъкидлади.
«Барчангиз хабардорсиз, ҳозирги мураккаб шароитга қарамасдан, биз зиммамизга олган барча халқаро мажбуриятлар ва келишувларни тўлиқ бажариб келмоқдамиз. Хорижий шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқдамиз», деди Шавкат Мирзиёев.
Президент коронавирусга қарши курашда амалий кўмак берган БМТ, ЖССТга, шунингдек, Хитой, Россия, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, БАА, Германия, Япония ва бошқа ҳамкор давлатларга ўзбек халқи номидан миннатдорлик билдирди.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Эрон Президенти электр энергияси таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради
Baykalda 40 ta shaman yomg‘ir chaqirish uchun to‘planmoqchi
Сергелида нима портлагани, ёнғин қаердан чиққани маълум бўлди
Диққат! 28 июндан карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда
5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади