15 август куни кеч соат 19 ларда Миришкор тумани ички ишлар бўлимига хабар келиб тушади. Тумандаги “Чаманзор” МФЙдан оқиб ўтувчи канал ирмоғидан Осиё миллатига мансуб, шахси номаълум 30-35 ёшли эркак кишининг мурдаси топилади.
Зудлик билан тезкор тергов гуруҳи тузилиб воқеа жойига етиб борилди, дейди "togri.uz".
Мурдада ўндан ортиқ жароҳатлар аниқланган
Мурданинг чап кўзининг юқори ва пастки соҳасида, ўнг чакка соҳасида, ўнг энса ва қулоқ супрасида, бурундаги синишлар, жами ўндан ортиқ эзилиб, йиртилган кўринишдаги жароҳатлар борлиги аниқланди.
Рўйхатда бошқа жойда, яшаш эса бошқа жойда
Косон туманидаги “Регзор” маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Бобир Жумаевни бедарак йўқолгани ҳақида хабар олинади. Изсиз йўқолган йигит бошқа жойларда рўйхатда туриб, “Пахтазор” маҳалласида яшаб юрганлиги маълум бўлади.
Турмуш ўртоғи эрини ишлашга кетганини айтган
Унинг турмуш ўртоғи Шодиева Дилноза Бобир Жумаевни Россияга ишга кетганини айтади. Аёлнинг бу гапидан сўнг ИИБ ходимларида шубҳа уйғонади ва чуқурроқ суриштирув ишлари олиб борилади.
Эркак спиртли ичимликка ружу қўйган
Бобир мутассил равишда спиртли ичимликларга рўжу қўйганлиги, оиласи билан доимий равишда нотинч эканлиги аниқланди.
Мурдани сувга ташлашади
Дилноза акаси Ўктам ва поччаси Қодирлар билан бирга 11 август куни Бобир маст ҳолатда уйда ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, уни турли тўқмоқлар билан бошига, бадан соҳаларига уриб, тан жароҳати етказади. Жароҳатлар натижаси ўлган Бобирни уйда бўлган мотоциклга ортиб, Миришкор туманидаги бош каналга олиб келишади. Мурданинг қорин қисмига тош боғлаб, уни сувга ташлаб юборишади.
Улар ўлдириб қўйганидан кейин, олиб чиқиб кетишган
“11 август куни кечки соат еттида маст ҳолда уйга кириб келди. Ўша куни Ҳайит байрами эди. уйда на нон бор, на бошқа озиқ-овқат. Болам билан кун бўйи оч ўтирдик. У эса уйга маст ҳолда кириб келиши билан қўлимдан боламни олиб, отиб юборди. Ўзимни эса уриб-тепиб кетди. Шундан сўнг, у менга пичоқ тиради. Мен эса кўчага қараб қочдим. Кейин қўшнимизнинг телефонидан акамга чиқдим. Куёвиз мени уряпти дедим. Кейин акам келди. Акамлар уни таёқ билан урди. У жойида ўлди. Ўлдириб қўйганидан кейин олиб чиқиб кетишди. Мен эса ўша ерда қолдим”, дейди марҳумнинг турмуш ўртоғи Дилноза.
Келин эрини ўлдирди
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Камолон маҳалласида истиқомат қилган ёш оилада янги келин турмуш ўртоғини дазмол шнури билан ўлдирган эди.
Тасодифий хабарлар
Эркак 19 ёшли хотинини спиртли ичимлик ичгани учун пичоқлади
Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп музқаймоқ импорт қилгани маълум қилинди
БЕМОРЛАРИМИЗДАН БИРИ ТУШКУНЛИКДА ҲАТТО ВАСИЯТНОМА ЁЗМОҚЧИ БЎЛГАНДИ
Гурбангули “Дўзах дарвозалари”ни ўчиришни буюрди
Имом бомдод намози вақтида пичоқлаб кетилди (видео)