Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги бўйича Тошкент шаҳри аҳолиси етакчилик қилмоқда. Пойтахтда ушбу кўрсаткич 76,8 ёшни ташкил этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Мамлакатда 2024 йилда туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этди. Туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги бўйича энг кам кўрсаткич Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келган (72,2 ёш).
Шунингдек, Фарғона вилоятида 76,6 ёш, Бухорода 76,3 ёш, Жиззахда 76 ёш, Навоийда 75,8 ёш, Тошкент вилоятида 75,1 ёш, Самарқандда 74,8 ёш, Наманган ва Хоразмда 74,6 ёш, Қашқадарёда 74,4 ёш, Сурхондарёда эса 74 ёшни ташкил этмоқда.
Бундан ташқари, Андижон аҳолисининг узоқ умр кўриш давомийлиги 73,7 ёшга тенг.
Тасодифий хабарлар
Россия Facebook'га катта миқдорда жарима белгилади
Ўзбекистонда 11 яшар бола коронавирусдан вафот этди
Шумахернинг аҳволи яхшиланди – ОАВ
Намангандан Фарғонага олиб кетилаётган 220 кг яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Россиянинг яна бир шаҳрида мигрантларга такси қилиш тақиқланди