Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 23 июль куни тонгда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт яшар қизалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 23 июль куни, тахминан, соат 09:30 да Ҳазратишоҳ—Чортоқ йўлининг Чортоқ тумани «Бодомзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 12-километрида 1992 ва 1997 йилда туғилган ҳайдовчилар бошқарувидаги икки Damas иштирокида тўқнашув юз берган.
Вилоят ИИБ ахборотига кўра, ЙТҲ 1992 йилда туғилган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагани оқибатида юз берган. Ҳодиса оқибатида Damas’лардан бирида (айнан қайси бирида эканига аниқлик киритилмаган) бўлган 1953 йилда туғилган аёл тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, шу Damas’да бўлган 2017 йилда туғилган қизча воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот учун, ушбу модда (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича айбдор деб топилган шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қайси йилларда тўрт эгизак кўп туғилгани айтилди
Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар иш услубини мутлақо ўзгартиради
Монополия ҳодимилари учун семинар
Намангандаги боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этиши ортидан МТТ директори ва бир неча ходим ишдан бўшатилди
Назарбеков бир жинсли никоҳга қарши курашишнинг йўлини айтди