Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 10-11 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Саммит якунида бир қатор ҳужжатларни, жумладан, 2020 йилда МДҲда раисликнинг Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор, Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация, 1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати, 2020-2022 йилларда терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа зўравон кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти МДҲ саммитидаги иштироки доирасида Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Шавкат Мирзиёев
Тасодифий хабарлар
Сирдарёда «кўча зўрлари»га жиноят иши қўзғатилди
Самарқандда Марказий Осиё Наркологлар ассоциацияси ташкил қилинади
Президент автомобиллар таннархини пасайтириш бўйича йиғилиш ўтказди
Шошилинч: Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди
“Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида бир мужаддид юборади”