Шарқий Англия университети олимлари тахминий равишда одамнинг неча ёшда вафот этишини ҳисоблаб чиқа оладиган дастур яратишди, деб ёзади “The Sun” газетаси.
Таъкидланишича, иловани яратиш учун мутахассислар 60 ёшдан ошган 100 мингдан ортиқ одамларнинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишган. Уларнинг ҳаётий кўрсаткичлари ҳар олти ойда бир маротаба кузатилиб турилган.
Қайд этилишича, “ўлим калкулятори” тахминий ўлим вақтини фойдаланувчининг ёши, жинси ва оғирлиги асосида ҳисоблаб чиқади. Бундан ташқари, дастур зарарли одатлар ва сурункали касалликлар, қон босими, холестерин даражаси ва яшаш манзилини ҳам ҳисобга олади.
Олимларнинг сўзларига кўра, дастур фақат модель учун ўртача қийматларни ҳисоблаб чиқади ва маълумотлари аниқ сонларни кўрсатмайди. Бу фойдаланувчиларни фикрлашга ундайди ва уларни соғлиғига эътибор беришга йўналтиради.
Тасодифий хабарлар
Метеорологлар 2019 йил июнь ойини тарихдаги энг жазирама ой сифатида тан олди
Наманганда танишини шафқатсизларча ўлдирган шахслар қамалди. Улар ошхона капгири дастасини унинг орқа чиқув тешигига тиқиб азоблашган
2022 йилда газ, “свет” ва сув учун тарифлар оширилади
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Зилзила қурбони бўлган андижонликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди