19 октябрь куни Қарши тумани «Хониён» МФЙда яшаган вояга етмаган Рахим А. (2004 й.т., 7-сонли мактаб ўқувчиси) «Қарши Бош канали»нинг «Дашт» қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан сувга сакраб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳолат юзасидан ишга алоқадор 7-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва ишчи-ходимларидан ҳамда ўқувчилардан тушунтиришлар олинган.
Аниқланишича, ўқувчи Рахим А.нинг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ қилганидан сўнг, Рахим А. мактабдан югуриб чиқиб кетиб, канал томонга кетганлиги, синфдошлари эса унинг орқасидан боришганлиги ва Рахим А.ни узоқдан ўзини каналга ташлаганини кўришган.
Ушбу куни вояга етмаган Рахим А.ни ҳеч ким уриб ҳақорат қилганлиги ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш давомида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
Карор учун 150 минг доллар сўраган кадастр инспектори ушланди
UzAuto Motors ишлаб чиқарган машиналарни четдан олиб киришда бож тўловини бекор қилиш таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда 4 минг тоннадан зиёд сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
Наманганда 66 ёшли қоровул ўлдириб кетилди