Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни Марказий сайлов комиссияси мажлисида маълум қилинди.
Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганини эълон қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларини депутатларини аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилади. Депутатларнинг 75 нафари мажоритар тизим асосида, яъни сайловчилар ўзларига мақбул номзодга овоз бериш йўли билан, қолган 75 нафари эса пропорционал тизим асосида, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида сайланишади.
Тасодифий хабарлар
Хоманаийнинг ўлдирилиши Эрон билан зиддиятга барҳам беради – Нетаньяху
UzAuto Motorsʼга янги директор тайинланди
Саудия Арабистони 1 ноябрдан бошлаб хориж фуқароларининг Умра зиёратига рухсат берди
Индонезияда уч нафар ўзбекистонлик қамоқхонадан қочди
Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланмоқда