Россия тез орада Ғарб давлатлари сиёсатчилари, тадбиркорлари ва бошқа шахсларга нисбатан шахсий санкциялар рўйхатини эълон қилади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди.
“Рўйхатлар тайёр. Биз бу билан шуғулланяпмиз. Санкцияларга қай тарзда ва қандай миқёсда жавоб беришни белгилаш нотўғри бўлса керак”, деган у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, жавобни ишлаб чиқиш чоғида Москва “босиқлик кўрсатади”. Шу билан бирга, Рябковнинг сўзларига кўра, Россия расмийлари киритилган чекловлардан кўрилган зарарни минималлаштириш имкониятига эга.
“Биз билардик ва ҳозир ҳам биламизки, америкаликлардан исталган вақтда ҳар қандай ҳийла-найранг кутиш мумкин. Биз ҳозир юзага келган вазиятга тайёрланаётган эдик. Бу махсус операцияга боғлиқ эмас”, деган у.
Рябковнинг фикрича, Россия билан муносабатларда Қўшма Штатлар “ёмондан ёмон” стратегиясига амал қилмоқда.
“Агар АҚШнинг кетма-кет маъмуриятлари саъй-ҳаракатлари билан муносабатларимиз ёмондан ёмонга силжишини кўраётган бўлсак, қандай ишонч ҳақида гапириш мумкин”, дея қўшимча қилган Рябков.
Тасодифий хабарлар
Президент ўзини банд қилган аҳолига енгилликлар бериш, интернет орқали хизмат кўрсатишни ривожлантиришга топшириқ берди
«Цефтриаксон» дори воситаси сабаб 11 ёшли қиз вафот этгани айтилди.
Прокурорлар ҳам, солиқчилар ҳам – ҳаммаси порахўр – Мирзиёев
Сен мени ўшанда хафа қилгандинг, Майк — Ҳабиб Тайсонга мурожаат қилди
Шавкатжон Абдураззоқов: Наманган шаҳрида 2021 йили анъанавий 60-Халқаро гуллар фестивали ўтказилади