9 октябрь куни Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вояга етмаган қизларга қизиқиш билдирган баччабознинг шахси аниқланди. Унга қарши Жиноят кодексининг 129 моддаси 1-банди бўйича жиноий иш очилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди, дейди "togri.uz".
Қандай жазо кўрилади?
Жиноят кодексига кўра, шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Санкция хавфи остида қолган Қирғизистон ҳаракатга тушиб қолди
Автомобилларга махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди
Украинадан эвакуация қилинган талабаларнинг ўқишини соддалашган тартибда кўчириш бошланди
Россия рублининг курси яна қулади
Байден: Россия аллақачон ютқазган. У асл мақсадига эриша олмади