Россия Федерал мажлиси Федерация кенгаши 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 2029 йил 1 сентябргача Москва ва Москва вилоятида тажриба ўтказиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Telegram-канали маълумотига кўра, Россияга визасиз келган мигрантлардан қуйидагилар талаб этилади:
– рўйхатдан ўтиш;
– шахсий маълумотларни, шу жумладан геолокацияни кузатишга розилик бериш;
– вақтинча яшаш манзили тўғрисида ИИВни хабардор қилиш.
Агар уч кун ичида геолокация маълумотлари тақдим этилмаса, мигрант назоратдаги шахслар реестрига киритилиши мумкин.
Экспериментда қўйидаги тоифадаги шахслар жалб этилади:
– патент билан ишлаётганлар;
– патентсиз ишлаш ҳуқуқига эга бўлганлар (Беларусь фуқароларидан ташқари);
– кириш мақсадини ўзгартирганлар;
– 90 кундан ортиқ бўлган, лекин ишламайдиганлар.
Мажбурий шартлар:
– вақтинча яшаш манзили бўйича рўйхатдан ўтиш;
– дактилоскопиядан ўтиш;
– биометрик суратга олиш;
– геолокацияни кузатиш.
Мазкур тажриба муваффақиятли ўтса, Россиянинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Samsung илк уч қаватли смартфонини тақдим этди
Диққат! 24 сентябргача абитуриентларнинг ўқишга кирган-кирмагани аниқ бўлади
Метро қурилишидаги авария юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Қурбонлар борлиги айтилмоқда
АҚШ разведкасининг “сотқини” Россия паспортини олди
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди