Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиалининг Янги Наманган тумани бўлими бошлиғи ва устаси 2,5 минг АҚШ доллари пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, бўлим бошлиғи Ф.А. ва уста А.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.К. га тегишли “Гўзал” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода ўрнатилган электр ҳисоблагич носоз эканини айтган. Улар ушбу ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилса, фуқарога 300 миллион сўм жарима қўлланилишини билдирган.
Шундан сўнг, улар 4 минг АҚШ доллари эвазига далолатнома расмийлаштирмасликни таклиф қилган. Тезкор тадбир давомида келишилган пулнинг 2,5 минг долларини олаётган вақтда ҳар иккиси ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Касаллик белгисини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг» – Президент ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди
Шавкат Мирзиёев Лукашенкони ғалаба билан табриклади
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд янгиланди
Коронавирус! Наманганда 11 нафар бемор тузалди
Расул Кушербаев UzAuto Motors машиналарини олиш учун 85 фоизлик олдиндан тўлов тартибини танқид қилди