Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.
«Давлатимиз раҳбари ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирди»- дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни бўлиб ўтган сайловларда Лукашенко қарийб 80 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Тасодифий хабарлар
“Ваҳиманинг ўзи ярим касаллик” – 14 кун карантинда бўлган шифокор Акрам Мирзаакбаров билан интервью
Наманганда ота 1 яшар ўғлини каналда чўктириб юборди. Нега?
Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилган Прилепин Зеленскийни суиқасд уюштиришда айблади
Ғазода қурбонлар сони 62 мингдан ошди
Коронавирусга топширилган тест жавоби энди телефон орқали етказилади