Бугун, 1 сентябрь куни дунёдаги энг баланд иншоот “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати “Бурж Халифа”да Ўзбекистон байроғи 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҳам Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан “Бурж Халифа” кўк, оқ, яшил тусга кирганди.
Тасодифий хабарлар
Кунни 26 соатга узайтириш талаб қилинмоқда
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларда қор ва ёмғир ёғади
“Бу ҳали бошланиши” — Шавкат Мирзиёев “тонировка” бўйича қарор имзолади
Наманган шаҳрида қўшмачилик ва фохишахона фаолияти билан шуғулланиб юрган шахслар аниқланди
“Янги Ўзбекистондаги эскича қараш”. Сув “счётчик”ларини ўрнатиш истеъмолчи бўйнига илинмоқда