Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ижарага бермоқчи. Бу ҳақда “Thehardtackle” хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти футболчини ўсишдан тўхтаб қолмаслиги ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага бериш вариантини кўриб чиқади.
“Сити” футболчи жамоага аллақачон мослашиб улгурганига ишонади, бироқ уни вақтинча бошқа жамоада ўйнаши тарафдори, чунки жамоадаги кучли рақобат туфайли Ҳусанов ўйин амалиётисиз қолиши мумкин.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов ҳозирга қадар “Сити” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди, бироқ у жамоасининг охирги 5 та ўйинида қатнашмади. “Transfermarkt” томонидан 35 миллион еврога баҳоланган ўзбекистонлик футболчининг “Сити” билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Тасодифий хабарлар
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Наманганда 4 нафар шахс товламачилик йўли билан минг доллар талаб қилаётганда ушланди
ЎзЛиДеП вакили: Мутасаддилар метрополитендаги воқеани ўрганишдан олдин, халқдан узр сўрасин!
Тезкор: Президент хонанда Озода Нурсаидовани кечирди
“UzAutoMotors” 4 автомобилларни сотиш бўйича шартномани тўхтатди