Гулистон шаҳридаги эски бозор ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат белдирди.
Муносабатда қайд этилишича, жорий йилнинг 13 март куни Республикамизнинг барча худудларида бўлгани каби Гулистон шаҳридаги мавжуд маҳаллалар, хусусан, эски деҳқон бозор худудида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Бироқ, маст ҳолатда бўлган бир-нечта фуқаро ободанлаштириш ишларига ҳалақит қилишган.
Юзага келган тартибсизликни олдини олиш мақсадида, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари томонидан зарурий чоралар кўрилган. Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183, 187 ҳамда 195-модаллари талабларини бузганлиги сабабли, қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Нон нархини 4 баравар ошириш таклиф қилинди
Бухорода 16 ёшли қиз ўзини еттинчи қаватдан ташлашга уринди
Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 21 аъзоси қўлга олинди
7 та ҳудудда тест синовлари муддатидан олдин якунланди
Қозоғистонда ўлим жазоси расман бекор қилинди