24 декабрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди. Компания 2019 йилда қилинган ишлар ва 2020 йил режалари ҳақида журналистларга маълумот берди, деб ёзади «Xabar» нашри.
Маълумот берилишича, 2019 йил давомида компаниянинг Халқаро пакетли коммутация марказига уланган провайдер ва операторлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/сония учун 85 минг сўмдан 75 минг сўмгача (17 фоизга) арзонлаштирилганди. 2020 йилнинг 1 январидан эса мазкур тариф 56 минг сўмгача (20 фоизга) пасайиши кутилмоқда!

Ўзбекистонда 2019 йилда интернет хизматларига тарифлар ўртача 4 бараварга арзонлашди ва симли интернет тезлиги бутун Ўзбекистон фойдаланувчилари учун деярли 2 бараварга ошди, дейилади компания берган маълумотда.
«Ўзбектелеком» АК бугунги кунда аҳоли учун энг юқори — 100 Мбит/сония тезликдаги тариф режасини тақдим этмоқда. Интернет нархи эса 3,5 баравардан зиёдга камайган.

Солиштириш учун: 2018 йилда компаниянинг энг юқори тезликдаги тариф режаси 20 Мбит/сониядан ошмаган.
Тасодифий хабарлар
Трамп коронавирус пайдо бўлишига Хитойни сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда
Ўзбекистондаги мактаблардан қанча ота-она норозилиги маълум бўлди
Наманганда 250 фуқародан 200 нафари камчиқим тўйга рози
«15 ёшимда аравакашлик қилардим» — оғир вазиятни «айти» кўмагида ўзгартира олган йигит ҳикояси
Мактаб ҳожатхонасига камера ўрнатилгани ростми? Изоҳ берилди