Япониянинг Токио шаҳрида баландлиги 330 м бўлган мамлакатдаги энг баланд бино қуриб битказилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Қайд этилишича, юқори қаватлари гул баргларига ўхшаш бинонинг қаватлари сони 64 тани ташкил қилади. Мазкур иморат Японияда шу пайтгача энг баланд бино бўлган Abeno Harukas осмонўпар биносидан 30 метрга баланд қилиб қурилган.
Қурилиш компаниясининг маълумотларига кўра, бинони қуриш 2019 йилда бошланган. Лойиҳа таркибида бир нечта кўп қаватли бинолар бўлиб, унда бренд меҳмонхоналар, офис хоналари, университет, тиббиёт маркази, чакана савдо дўконлари, ресторанлар ҳамда Токио марказидаги энг йирик халқаро мактаб ўрин олган. 20 гектарга яқин майдонни эгаллаган лойиҳа ҳудудида бошқа иншоотлар, жумладан, курорт, фитнес клублари, санъат галереяси ва музей ҳам мавжуд.
Шунингдек, маҳаллий тирбандликни камайтириш учун мажмуа орқали ўтиладиган янги йўллар ҳам қурилган. Мажмуада 20 мингга яқин ходимни ишга жалб қилиш билан бирга, 3500 аҳолини қамраб олиш ҳам режалаштирилган. Йиллик ташриф буюрувчилар сони эса 25-35 миллион атрофида бўлиши кутилмоқда.
Мажмуадаги баланд бинолар АҚШнинг машҳур Pelli Clarke & Partners архитектура фирмаси, кам қаватли бинолари эса Буюк Британиянинг Heatherwick студияси томонидан лойиҳалаштирилган.
Маълумот учун, Японияда энг баланд осмонўпар бинолар ўтган аср бошларида қурилган бўлишига қарамай, унинг шаҳарсозлиги юқори технологик имкониятларга бой. Айни пайтда Япония ҳам бошқа ривожланган давлатлар каби тобора баландроқ биноларни қуришни режалаштирмоқда. Яқин орада Токио шаҳрида баландлиги 390 метрдан иборат бино қуришни кўзлаётган Япония бу орқали осмонўпар биноларга бой давлатлар орасида бўлаётган “пойга”га қўшилиб олмоқчи.
Тасодифий хабарлар
Марғилонда 19 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди
Президент Сардоба тумани аҳолиси билан учрашди (фоторепортаж)
Эртага Мирзиёевни муҳим тадбир кутмоқда
АҚШ учун муҳим кун: ким президент бўлади?
АҚШ Хитой билан ҳарбий тўқнашувга тайёр эмас – WSJ