Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува тумани ички ишлар бўлимига суҳбат учун олиб кириб кетилган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилояти Қува тумани Қалинпўстин маҳалласи бўйлаб пиёда кетаётган, 2001 йилда туғилган фуқаро А.А. бирдан соғлиги ёмонлашгани туфайли шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро А.А. шу куни вафот этган.
Бирламчи ташхисга кўра, фуқаро А.А. нинг ўлимига ўткир юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг ишемик касаллиги, икки томонлама буйраклар поликистози сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 31 март куни Қува тумани ИИБ профилактика инспекторлари хозирда марҳум фуқаро А.А. билан отаси Х.Ё. иштирокида карантин қоидаларини бузгани профилактик суҳбат ўтказиб, расмий огоҳлантирган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат айни вақтда ИИБ биносида фуқарога жароҳат етказилгани сифатида ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Ёлғон маълумотни тарқатган ижтимоий тармоқ фаолининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Ички ишлар вазирлиги марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Тасодифий хабарлар
Саҳрои Кабирда қор ёғди
Телеграм мукофот пули 200 минг доллар бўлган танлов эълон қилди
Наманганда 1 млрд сўм имтиёзли кредит ноқонуний ўзлаштириб юборилди
Энди “Power bank” олиб юришга ҳожат бўлмайди
АҚШ 150 дан зиёд мамлакат учун импорт божи жорий қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор (рўйхат)