Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 3,7 гектар ерни 185 минг АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Ички ишлар бош бошқармаси, Жиноят қидирув бошқармаси, Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига фуқаро О.Ф.дан мурожаат келиб тушган.
Вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пайариқ туманидаги “Х.Д” фермер хўжалиги раҳбари Х.Б. фуқаро О.Ф.га ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги ҳисобидаги 3,7 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сувли ер майдонининг ҳар бир гектарини 50 минг АҚШ доллари – жами 185 минг АҚШ доллари эвазига сотишини ва мансабдор танишлари ёрдамида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пул ҳисобидан бўнак (аванс) тариқасида 10 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Тасодифий хабарлар
Энди шубҳали гуруҳлардаги фойдаланувчилар ижтимоий тармоқдан умрбод блокировка қилинмоқда
Канада коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни бошлайди
Эртага имтиҳон! Абитуриентларга муҳим эслатмалар
Toshkent jahonning havosi eng iflos shaharlari reytingida 2-o‘rinni egalladi. “O‘zgidromet” ushbu ma’lumotga munosabat bildirdi
Наманганлик эркак ўз ошхонасини қиморхонага айлантирди