Наманган вилоятининг Уйчи туманида 5,6 млрд сўмлик дори воситаларини яширин омборда сақлаган ака-укалар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Божхона ва Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи хусусий корхона раҳбари ва унинг ишчиси бўлган, 1983 ва 1986 йилларда туғилган ака-укалар нотурар бинoнинг ертўласида яширин омбор ташкил қилгани аниқланган. Омборни кўздан кечириш жараёнида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий тахминий қиймати 5,6 млрд сўмни ташкил этувчи 412 турдаги жами 67 923 бирликдаги дори воситалари келгусида сотиш мақсадида сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан судга оид кимёвий ва товаршунослик экспертизалари тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Андижон шаҳри ҳокими ишдан кетди. Шаҳарга вақтинчалик ҳоким тайинланди
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ички ишлар органига ишга киритиб қўйишини айтган эркак ушланди
Тошкентда 6 та машина устига дарахт ағдарилди
Россия Украинани бўлмоқчими? Песков жавоб берди