Тошкент шаҳрида фуқарони ички ишлар органига ишга киритиб қўймоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошқармаси ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда аввал ҳам судланган фуқаро М.О. бошқа фуқаро М.ни танишлари ёрдамида 1500 доллар эвазига ички ишлар органига ишга киритиб қўйишни айтгани аниқланган.
Қайд этилишича, у 10 миллион сўмни олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Ўзгидромет” 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди
Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг концертдаги муомаласини қоралаб чиқди
“Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” кўрсатуви бошловчиси, олим Тўхтамурод Зуфаров вафот этди
Беш турдаги маҳсулотлар импорт божидан озод этилди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди