Россия Украинага мамлакатни бўлиш учун эмас, балки ўз хавфсизлигини кафолатлаш учун ҳужум қилган. Бу ҳақда РФ Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз ўз мақсадларимизга эришмоқчимиз. Аввало Украинани қуролсизлантиришга. Биз Украинанинг нейтрал мақоми бўйича конституциявий кафолатлар берилишини истаймиз”, деган Песков “Sky News Arabia” телеканалига берган интервьюсида.
Унинг қўшимча қилишича, Россия Украинани бўлмоқчи эмас. Песковнинг таъкидлашича, Москва Украина томони билан музокараларнинг учинчи босқичини кутмоқда ва Киев унинг хавотирларига қулоқ тутишига умид қилмоқда, бу эса ҳарбий амалиётни тўхтатиш учун зарур.
Запороже атом электр станцияси ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳақида гапирар экан, Песков бу “фашистлар провокацияси” натижаси эканини айтди. У станциядаги радиация даражаси нормал эканлигини тасдиқлади.
Жорий йилнинг 3 март куни Беларусь ҳудудидаги Беловеж ўрмонида Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Томонлар фуқароларни эвакуация қилиш, озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб бериш учун гуманитар йўлаклар бўйича келишувга эришди.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда эҳтиёжмандларга ажратилган арзон уннинг қопига 15 минг сўм қўшиб сотган маҳалла раиси қамалди
Банкларда долларнинг сотиш курси қимматлашмоқда
Наманганда 5 млрд сўмдан кўпроқ қийматдаги электр энергияси ўғирланди
Гулистон шаҳридаги эски бозор ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат белдирди.
Самарқандда 100 минг долларлик танловнинг навбатдаги тақдимоти бўлиб ўтди (Фото)