Марказий Осиё давлатлари орасида энг тез интернет Қирғизистонда қайд этилган. Бу ҳақда Британиянинг Cable.co.uk нашри хабарида айтилади.
Унга кўра, Қирғизистон 5 гигабайтлик файлни 7,44 Мбит/с ўртача юклаб олиш тезлиги билан 155-ўринни эгаллади. Ундан кейин 166-ўринни эгаллаган Ўзбекистон бормоқда.
Телекоммуникация хизматлари провайдерларини таққослашга ихтисослашган Британиянинг Cable.co.uk нашри Ўзбекистонда 5 гигабайтлик файл ўртача 6,64 Мбит/с тезликда юклаб олиниши қайд этилган ҳисоботни эълон қилди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат 224 давлат орасида 166-ўринни эгаллади.
Жадвалда МДҲнинг 11 давлатидан аксариятини ўрта поғоналардан бошлаб топиш мумкин. Минтақада ўртача тезлик 12,87 Мбит/с.ни ташкил қилади. Минтақадаги энг йирик учта давлат қаторига Россия (35,73 Мбит/с, 66-ўрин), Украина (25,26 Мбит/с, 77-ўрин) ва Беларус (19,86 Мбит/с, 92-ўрин) киради.
Қирғизистон рўйхатда 155-ўринни эгаллади. Минтақада интернет тезлиги энг паст мамлакатлар сифатида Туркманистон (дунёдаги энг секин – 0,50 Мбит/с, 224-ўрин), Тожикистон (1,82 Мбит/с, 211-поғона) ва Қозоғистон (5,83 Мбит/с, 173-ўрин) қайд этилди. Бундан ташқари, Тожикистон ва Туркманистон дунёдаги тезлиги энг паст интернет уланишлари ўнталигига киради.
Британия нашри ўтган йиллар учун ҳисоботини ҳам эълон қилди. Унда 2017 йилдан бери маълум бир мамлакатнинг интернет тезлиги ҳақида маълумот олиш мумкин.
2017 йилги рейтингда Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 189 давлат орасида 178-ўринни эгаллаган. 2018 йилда мамлакат рўйхатда бироз юқорига кўтарилиб, 200 мамлакат ичида 184-ўринда жойлашди.
2019 йилда мамлакатда интернет сифати яна яхшиланди ва бунинг натижасида Ўзбекистон 207 давлат орасида 181-ўринни эгаллади. Ўтган йили мамлакат 221 давлат орасида 200-ўринни эгаллаганди.
Тасодифий хабарлар
Усмонов дивидендлардан қанча даромад олгани маълум бўлди
Ал-Бағдодий қай тарзда йўқ қилинган? (ВИДЕО)
Пентагон раҳбари Украинага катта совға билан келди
Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги баҳс Наманганда ўтказилади
“UzAuto Motors" бу сафар ҳам судда яна ғолиб бўлди