24 сентябрь куни Самарқанд мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 8-тур баҳслари якунланди. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германияга қарши кечган кескин баҳсда мусобақадаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Нодирбек Абдусатторов ўз партиясини дуранг билан якунлаган бўлса, Жавоҳир Синдоров ғалаба қозонди. Бироқ Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоевнинг мағлубиятлари Германия терма жамоасига умумий ҳисобда ғалаба қозониш имконини берди.
Натижада Германия Ўзбекистонни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Германия терма жамоаси бундан аввал АҚШ жамоасини ҳам мағлуб этган эди.
8-тур баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Нидерландияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим ғалабага эришди.
Айни пайтда Самарқандда ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг навбатдаги босқичи якунларига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 14 очко билан умумий рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Германия эса Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг очколарини 14 тага етказган ҳолда 2-ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликни 13 очко билан Хитой якунлаб турибди.
Тасодифий хабарлар
"Шоколадда чўмиладиган яланғоч қизлар": Намангандаги рестораннинг беҳаё рекламаси тарқалди (ВИДЕО +18)
Тиббиёт институтлари ва коллежлар талабалари тиббий хизматга жалб қилинмоқда
Наманганда бир куннинг ўзида 2 та ЙТҲ ва иккита қурбон
Европада ёқилғи нархлари рекорд даражага етди
Андижонда сартарошхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди