Андижон вилоятининг Балиқчи туманида пора эвазига ўзгаларни ишга киритишни ваъда қилган Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кирган ва мансабдор танишлари орқали унинг қариндошини мазкур соҳага ишга киритиб қўйиш эвазига 1800 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспектор сўралган пул маблағини тумандаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди
Охирги 5 йилда қанча мансабдор коррупция учун жазоланган
ССВ ўзбекистонликларни кучли иссиқдаги касаллик ҳақида огоҳлантирди
Футбол турнирида санъаткорлар ва блогерлар оммавий жанжал чиқарди
Зангиотадаги шифохонада “свет” ўчиб, 300 дан ортиқ бемор ўлгани ростми? Вазирликлар изоҳ берди