Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор АҚШнинг Бруклин шаҳарчасида можаро иштирокчисига айланди.
Маълум бўлишича, ирландиялик жангчи MTV шоусида таниқли мусиқачи Machine Gun Kelly номи билан машҳур рэпер Колсон Бэйкер билан жанжаллашиб қолган. Конор мусиқачига ичида салқин ичимлик бўлган стаканни улоқтирган. Натижада улар даҳанаки жангга киришган. Атрофдагиларнинг аралашуви билан жанжал тўхтатилган.
Конор Макгрегор ҳеч кимдан сурат сўрамаган. У бўлиб ўтган воқеликда айбдор эмас. У Machine Gun Kelly кимлигини ҳам билмайди. Фақат унга бу инсон унинг июль ойидаги жангини бевосита аренадан томоша қилгани аён”, дейди Конорнинг вакили.
Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор жорий йилнинг 11 июлида UFC 264 доирасида бўлиб ўтган жангда Дастин Порье билан жанг қилган эди ва ўшанда оёғини синдириб олганди. У жароҳатидан ўтган ой тузалгани маълум бўлган.


Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда беморларнинг деярли тенг ярими тузалди
Сирдарёда ОТБ ажратган 7 млн доллар “талон-торож қилингани” айтилди. “Ўзсувтаъминот” изоҳ билан чиқди
“Наманган шаҳрида ППХ ходимининг автомашинаси ва Жигули иштирокида ЙТҲ” изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан ИИБнинг расмий муносабати.
ИШИД Ўзбекистонга ракета учиргани, аммо етиб келмагани маълум бўлди
Тошкентда ИИВ ходимлари икки фуқарони калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди (ВИДЕО)