24 сентябрь куни Япониянинг Айти–Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 5-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун доирасидаги академик эшкак эшиш баҳсларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
Жорий йил академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатида зафар қучган Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафарәлиев Осиё ўйинларида ҳам олтин медалга сазовор бўлди.
Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги LM2x дастурида иштирок этган спортчилар финишга биринчи бўлиб етиб келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медальни ёзиб қўйди. Шу тариқа, Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафарәлиев Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 19 тага ( 3 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза) етди. Айни дамда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 8-ўринда бормоқда.
Тасодифий хабарлар
Oʻzbekiston jamoasi “Tank biatloni”da ishtirok etish uchun yetib keldi
Мактабда 13 кишини ўлдирган жиноятчининг шахси аниқланди
Стикерлар бекор қилинади ва барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади
Тошкентда Spark'ни қувган ЙПХ машинаси Gentra билан тўқнашди
Дубайда Баҳриддин Чустийнинг бир тонна мега-палови (фото)