Россия президенти Владимир Путин мамлакат конституциясига тегишли ўзгартириш киритилса, яна давлат раҳбари лавозимига сайланиш учун номзодини қўйиши мумкинлигини инкор этмади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берган, дейди "daryo.uz".
«Ҳозирча бу борада ўзим учун қарор қабул қилганим йўқ. Агар конституцияда бунга шароит яратилса, номзодимни қўйишим мумкинлигини инкор этмайман», — деган Россия президенти «Россия. Кремль. Путин» ҳужжатли фильмида.
Путин конституцияга киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар ҳақида ҳам фикрлари билан ўртоқлашган.
«Ушбу воқеа содир бўлмаса, тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, икки йилдан кейин меъёрий жараёндаги иш ўрнига ҳукуматнинг кўплаб қатламларида ўринбосарлар излаш ишлари бошланиб кетади. Меросхўр излагандан кўра ишлаган афзал», – дейди Путин.
Россия конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақидаги умумхалқ референдуми 1 июлда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бироқ ушбу овоз бериш жараёни 25 июндан бошланади. Мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартиришлар киритиш, жумладан, Владимир Путиннинг президентлик муддатларини қайтадан бошланишига шароит яратиш Россия давлат думаси вакиллари томонидан маъқулланган. Путиннинг ўзи эса ҳужжат фуқаролар овоз берганидан кейин тўлиқ маъқулланиши ва тасдиқланишини қайд этган.
Тасодифий хабарлар
Номаълум тадбиркор Намангандаги мактабга 25 та телевизор совға қилди
Ҳокимлик ва банк мансабдорлари қўлга олинди
Туман марказига ҳайдаб келинган қўйлар бўйича расмий маълумот берилди
Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди – Мудофаа вазирлиги
Президент маслаҳатчисининг ўринбосари ДХАга директор этиб тайинланди