Ўзбекистонда карантин чекловларини юмшатиш бўйича навбатдаги чоралар белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 5 май кунги йиғилишда Махсус комиссияга уч кун муддатда стикерларни бекор қилиб, барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат бериш бўйича топшириқ берди.
Бундан ташқари, эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун ҳам рухсат берилади.
Вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланиши белгиланган.
Маълум қилинишича, ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилган.
Жумладан, Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857та корхона ўз фаолиятини тиклаган.
Manba: Kun.uz
Тасодифий хабарлар
Шамол, ёмғир, қор... "Ўзгидромет" яқинлашиб келаётган об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида хабар берди
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг автомобиллари сони маълум қилинди
«UzAuto Motors»нинг сифатсиз автомобили узоқ давом этган курашдан сўнг янгисига алмаштирилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари нималарга келишиб олишди?
АҚШ 140 дан ортиқ афғонистонлик учувчини Тожикистондан олиб кетди