Ижтимоий тармоқларда Йўл-патруль хизмати машинаси Spark'ни қувиб кетаётган вақтда Gentra'ни уриб, ағдариб юборгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 март куни соат 23:00 ларда Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Р. Spark русумли автомобиль ҳайдовчисига хуштак ва жезл орқали “тўхташ” ишорасини берган. Бироқ Spark ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Жумладан тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, светофорнинг қизил чироғига риоя этмаган.
ЙПХ инспектори ўзига бириктирилган Lacetti русумли, хизмат машинасида Spark'ни кузатиб бораётган вақтида, 1995 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Gentra билан тўқнашган. ЙТХ оқибатида Gentra'нинг йўловчиси 1997 йилда туғилган Ф.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти назорати остида текширув ўтказилмоқда. Шу билан бирга, Spark'нинг ҳайдовчиси қаерда эканини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонун қабул қилинди
Мирзиёев “свет” ва газ муаммосидан яхши хабардор. У оддий маҳаллада яшашини айтди
Карантин чекловлари сақланиб қоладиган соҳалар маълум қилинди
Масжидларида Рамазон ойи ва Таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди
Биз бу ерга ўзбекларнинг менталитетини кўрсатиш учун келганмиз – Каннаваро