Терговчилар Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабга ҳужум қилган шахсни аниқлашди – бу 34 ёшли маҳаллий фуқаро, шу мактаб битирувчиси. Унинг нацистлар мафкураси тарафдори эканлиги текширилмоқда, деб хабар қилди бугун, 26 сентябрь куни Тергов қўмитаси матбуот хизмати.
“Тергов қўмитаси терговчилари Ижевскдаги мактабга ҳужум қилган шахсни аниқлади. Бу Артем Казанцев, 1988 йилда Ижевск шаҳрида туғилган, ушбу мактаб битирувчиси”, дейилади хабарда.
Унинг неофашистик қарашлар ва нацистлар мафкурасига алоқадорлиги текширилмоқда. Ҳозирда терговчилар унинг яшаш жойида тинтув ўтказмоқда. Шунингдек, улар тажовузкорнинг кимлигини, унинг қарашлари ва яқинларини ўрганадилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 сентябрь куни эрталаб номаълум шахс Ижевскдаги 88-мактабда ўқ узди, шундан сўнг у ўз жонига қасд қилди. 13 киши жиноят қурбони бўлди, жумладан, 7 нафар бола. 21 киши жабрланган, улардан 14 нафари болалар. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, эркак нацистлар рамзлари туширилган қора футболка ва балаклава кийган. Қўмита ҳодиса бўйича жиноий иш очди.
Тасодифий хабарлар
Қўқонда департамент ходими юзига баллонча билан газ сепган долларфуруш ушланди
+18. Самарқандда фалокат: икки эркак воқеа жойида ҳалок бўлди
Республиканинг 21 тумани хавфли муаммо қаршисида турибди (инфографика)
Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунламоқда (видео)
Келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса бўлди – Алишер Қодиров