Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг таниқли вакили Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маълумот учун, Ёдгора Зиёмуҳаммедова 34 йилдан зиёд Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида самарали ижод қилиб, саҳнада 100 га яқин турли образларни яратган. Унинг “Қизил шапкача”да Қизил шапка, “Зумрад ва Қиммат”да Қиммат, “Фарзандим жигарбандим”да Санобар, “Сенинг тақдиринг”да Назира, “Яраш-яраш”да Покиза, “Бургут”да Гулнур, “Биринчи муаллим”да Олтиной каби образлари томошабинлар меҳри ва эътиборига сазовор бўлган.
Актриса телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилиб, “Оқшом эртаклари” кўрсатувини 25 йил давомида олиб борган.
Namanganliklar.Uz марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ҳайдовчи тез ёрдамга йўл бермади. Фаоллар унга қўлланган жазодан норози
Тўй ва маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги низом эълон қилинди
Дабдабали тўй қилганлар катта жаримага тортилиши мумкин (Қирғизистон)
Расмий хабар! Косонсойда 8 нафар фуқаро ҳалок бўлди
Наманганда хорижга чиқиш паспорти бериш пунктларига эга туманлар сони кўпайди