Қирғизистон парламенти аъзолари «Маросимлар, байрамлар ва анъаналарни ўтказишда исрофгарчиликни чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди, дея хабар бермоқда 24.kg.
Лойиҳа бўйича баёнотда байрамлар ва дафн маросимлари оила молиясига жиддий зарар етказиши айтилади:
«Кўпинча оилалар бундай тадбирларни молиялаштириш учун кредит олишади, бу ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, шу жумладан ажралишларгаям сабаб бўлади».
Қонун лойиҳасида байрамлар учун сўйилган ҳайвонлар сонини чеклаш, шунингдек, меҳмонлар сонини тартибга солиш таклиф қилинган.
Депутатлар қуйидагиларни тақиқлашни таклиф қилмоқдалар:
- ўлимнинг учинчи, еттинчи, қирқинчи куни ва йиллигига бағишланган хотира тадбирлари;
- 250 кишидан ортиқ кишилик тўй;
- тўйларда учтадан ортиқ автомашинадан фойдаланиш;
- қўшимча харажатлар, шу жумладан совғалар, таомлар ва кийим-кечаклар солинган сават;
- Ҳажга кетаётган ва қайтаётган зиёратчиларни тантанали жўнатиш ва кутиб олиш.
Ҳуқуқбузар жисмоний шахслар 300 минг сом (қарийб 3,5 минг доллар), юридик шахслар 100 минг сом (1143 доллар) миқдорида жаримага тортилади.
Тасодифий хабарлар
Икки кишини тупроқ босиб қолди
Ўриндиқ остига яширилган хотира карталари фош этилди
Сурхондарёда 4 ойлаб маош олмаган ишчилар муаммоси ҳал этилди
«Турон» клуби бош мураббийи ва президенти жазоланди
Наманганда МЧЖ ишчилари бўлган "Дамас" ЙТҲга учради. Ҳайдовчи ҳалок бўлган