Бир қатор Telegram-каналларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг буйраги ишдан чиққани ва ҳозирда ўлим тўшагида ётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Жумладан, чечен мухолифатчиси, Абу-Саддам Шишани тахаллуси билан танилган Тумсо Абдураҳмонов ўзининг Telegram-каналида биринчи бўлиб бу ҳақида хабар берган.
“Қодировнинг ўлаётгани ва энди гапирмаётгани ҳақида хабарлар келмоқда. Унинг буйраклари ишдан чиққан, диализ ёрдам бермаяпти”, деб ёзади у.
Абдураҳмонов, шунингдек, касаллик оқибатида Қодировнинг вафот этиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган.
“Эҳтимол, бу унинг охирги кунларидир”, дея қўшимча қилади мухолифатчи.
Қодировнинг оғир хаста бўлиши мумкинлигига ишора қилувчи яна бир ҳолат шуки, у бир неча кун олдин Россия Президенти Владимир Путиннинг Шимолий Кавказ республикалари раҳбарлари билан ўтказган конференциясида ҳам қатнашмаган.
Шунингдек, у ноодатий тарзда халқини Қурбон ҳайити билан табрикламаган. Қодировнинг ўрнига унинг жияни Ҳамзат Қодиров унинг табригини етказиб, амакиси Москвада хизмат сафарида эканини айтган.
Тумсо Абдураҳмоновга кўра, Қурбон Ҳайити байрами арафасида Рамзан Қодиров Россия Президенти Ишлар маъмуриятининг Марказий клиник шифохонасида даволанаётган бўлгани эҳтимоли мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир таниқли чечен арбоби Адам Делимхоновнинг ҳам ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Бироқ, кейинчалик бу хабар ёлғон бўлиб чиқди.
Тасодифий хабарлар
«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди
Расул Кушербаев Миришкор ҳокими ҳақида: "Калтафаҳм, пасткаш шахс экан"
Шавкат Мирзиёев 3 кунлик ташриф билан Қозоғистонга боради
Президент сайлови: ташвиқот ишлари бошланди. Номзодлар қандай ҳуқуқларга эга?
Adliya vazirligida korrupsiya kuchli bo‘lgan yo‘nalishlar ro‘yxati taqdim etildi