Хабарингиз бор, Навоий вилоятидан ўтган Зарафшон дарёсида балиқлар заҳарланиш туфайли оммавий нобуд бўлган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати ҳолат бўйича жиноят иши очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилинган ҳолда кенг қамровли текширув ўтказилган.
Текширув давомида саноат корхоналаридан Зарафшон дарёсига оқизилган чиқинди сувлар таркиби ҳамда нобуд бўлган балиқларда махсус лаборатория ва экспертиза таҳлиллари ўтказилган. Тегишли хулосалар олиниб, бошқа ҳолатлар атрофлича ўрганилган.
Маълум бўлишича, Зарафшон дарёсига азот аммоний, нитрит ва бошқа кимёвий моддалар меъёридан ортиқча миқдорда оқизилганлиги оқибатида дарёдаги кўплаб балиқлар нобуд бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан кеча, 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 196-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент янги қонунни имзолади
АҚШ Ўзбекистонга 2,8 млн долларлик ҳарбий техника совға қилди
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Наманганда 11 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилади
Аёлини калтаклаб ўлдирган эркак жазоланди