Ҳурматли фуқаролар! Сизларга муълумки, хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун муқаддам Наманган вилояти ИИБ МваФРБ, Наманган шаҳар ИИО ФМБ МваФРБ ҳамда Чуст тумани ИИБ МваФРБда маълумотларни йиғиш пункти фаолият юритаётган эди. Ҳозирги кунда хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаатларни кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, шунингдек аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш уларнинг нисбатан узоқроқ масафага боришларини қисқартириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг ташаббуси билан Наманган вилояти марказидан энг чекка ҳудудига қадар 90 километр узоқда жойлашган Поп тумани, 60 километр узоқда жойлашган Норин тумани ва 40 километр узоқда жойлашган Уйчи тумани ИИБ МваФР бўлинмаларида ҳам маълумотларни йиғиш пункти ташкил этилди. Ушбу маъмулотларни йиғиш пунктларига хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш техник қурилмалари ўрнатилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Бугунги кунга келиб Наманган вилоятида хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш учун ташкил этиилган маълумотларни йиғиш пункти қуйидаги тарзда тасдиқланиб аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Хусусан, Наманган вилояти ИИБ МваФРБ маъмурий биносида - Тўрақўрғон, Косонсой, Янгиқўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманлари аҳолисига, Поп тумани ИИБ МваФРБда - Поп тумани аҳолисига, Чуст тумани ИИБ МваФРБда - Чуст тумани аҳолисига, Уйчи тумани ИИБ МваФРБда - Уйчи, Чортоқ тумани аҳолисига, Норин тумани ИИБ МваФРБда - Норин ва Учқўрғон тумани аҳолисига хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, жорий йилнинг якунига қадар вилоятнинг барча туманларига хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш қурилмалари ўрнатилиши юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Наманганда хорижга чиқиш паспорти бериш пунктларига эга туманлар сони кўпайди
2019-10-16 15:51 1 745
Мавзуга доир
Ўта йирик миқдорда фирибгарлик қилган фуқаро Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
2 151 2026-05-06 12:55
Энг кўп ўқилган
-
Наманганлик эркак аёлининг "ўйнаши"ни пичоқлаб ўлдирди
2022-09-26 09:03 -
Лиман бой берилгач, Қодиров даҳшатли таклиф билдирди
2022-10-02 14:17 -
Песков референдумдан кейин Украинани нима кутаётганини айтди
2022-09-26 21:07 -
Владимир Путин тарихий ўзгариш қилиши кутилмоқда
2022-09-29 16:15
Жаҳон янгиликлари
-
Шифокорлар адашиб беморнинг соғ қулоғини операция қилди
2026-09-30 10:48 -
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик қилади
2026-09-29 15:10 -
Исроил қандай қилиб фаластинликларни назорат қилади?
2026-09-29 10:01 -
Астрономлар тескари айланадиган ғайриоддий сайёрани аниқлади
2026-09-29 01:56 -
Ўзбекистонлик боксчи Европа чемпиони бўлди
2026-09-26 15:58
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда фолбинларга талаб кескин ошиб кетди
ДХХ Наманган ва Самарқандда “учирувчи” дорилар савдосига чек қўйди
Намангандаги каналда аёл кишининг жасади оқиб кетди: прокуратура текширув бошлади (ВИДЕО +18)
Наманганда эшак гўшти сотилгани айтилмоқда. ИИБ изоҳ берди
Санъаткор Ҳалима Ибрагимованинг синглиси қамоққа олинди