Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 40 ёш ва ундан катта бўлган 6 мингдан ортиқ аёл фарзандли бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, январь-июнь ойларида мамлакатда жами 373 389 та тирик туғилиш қайд этилган.
Туғилишлар оналарнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимлаганда, 25 ёшгача бўлган аёлларда 147 355 та, 25–39 ёшдаги аёлларда 219 588 та туғилиш қайд этилган.
40 ёш ва ундан катта аёллар ҳиссасига эса 6 446 та туғилиш тўғри келган. Шундан 8 нафари 50 ёш ва ундан катта бўлган.
Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган. Шундан 355 111 нафари 25 ёшгача бўлган оналар, 512 034 нафари 25–39 ёшдагилар, 12 454 нафари эса 40 ёш ва ундан катта аёллар ҳиссасига тўғри келган.
Тасодифий хабарлар
6 ойда онлайн қиморда ютқазган 6 киши ўз жонига қасд қилган. Ҳаммаси 25 ёшгача бўлганлар
Қисқа муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Дунё автосаноати логистика инқирозини қандай енгиб ўтмоқда
Истанбулда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳатланди
Йўл чизиқларини чизиш, таъмирлаш фақат кечаси амалга оширилади