1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди. бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси – йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.
“Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади”, дейди Асадов.
Шунингдек, жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.
Тасодифий хабарлар
Эрон АҚШ ҳудудига ҳам ҳужум қилиши мумкин
Эртадан қўшни мамлакатлардан Ўзбекистонга келаётганларга янги чекловлар жорий этилади
Болаларга зўравонлик ҳақида хабар бериш учун колл-марказ ишга тушди
Ўзбекистонда қаттиқ қотишмалар мустаҳкамлигини оширадиган кукун ихтиро қилинди
Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди