Наманган ва Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз, тезда олиб беришни ваъда қилиб, пул олаётган шахслар ушланди.
Биринчи: Наманган вилояти Янги Наманган туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилотининг Наманган вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази ўргатувчи устаси Х.М. фуқаро А.га 15 кун муддатда 600 АҚШ доллари эвазига «Б. C.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб беришни ваъда қилиб, 300 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Иккинчи: Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманда ҳам аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилотининг Хўжайли тумани кенгаши ўргатувчи устаси Г.У. ва фуқаро Ю.Б.лар фуқаро С.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Учинчи: Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ҳамда ИИВ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.А. фуқаро А.га гўёки Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АҚШ олимлари коронавирусни тўлиқ блоклаб, организмни ундан 4 кунда халос этувчи антитанани аниқладилар
Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди
Россияда ўзбекистонлик йигит терроризмни молиялаштиришда гумонланиб қўлга олинди
Rossiya robot doktori odamlarga qaraganda yaxshiroq maslahat beradi
Навоийда эскалатордан йиқилган 3 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашилмоқда