Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров телевидение орқали аҳолига мурожаат қилди.
Ўз мурожаатида ҳоким 2020 йилнинг 28 мартидан 5 апрелига қадар Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қилинишини маълум қилди.
«Тўққиз кун мобайнида Наманган шаҳри аҳолиси кўчага чиқмасдан уйда ўтиришлари талаб этилади. Бу чекловдан давлат ҳокимияти, ижро ҳокимияти тизимида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва солиқ идоралари, банк каби иқтисодиёт идораларида ишловчиларгина мустасно қилинади», – деган вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморнинг илк ҳолати бугун Наманган шаҳрида қайд этилган эди.
Тасодифий хабарлар
Ҳоким блоггер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади
Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди
Андижонда "газ заправка"га келган ҳайдовчилардан пул олган шахслар қамалди
“Omicron” туфайли кўпчиликда иммунитет пайдо бўлади — Билл Гейтс
Ўзбекистонда «Bentley» электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин